РАСМИЙ МУНОСАБАТ Август 04, 2020 “Каналимизда бир челак сув ҳам йўқ”. Қўшкўпир туманидаги фермерлар сувсизликдан катта зарар кўрмоқда.Kun.uz ижтимоий сайти орқали чоп қилинган ушбу танқидий мақола юзасидан ўрганишлар олиб борилди ва Қотоғон қишлоғи худудидаги “Рўзимов Абдуллажон” балиқчилик йўналишидаги фермер хўжалиги, “Зохиджон Қўшкўпир” чорвачилик йўналишидаги оилавий корхонаси ва Янгилик қишлоғи худидаги “Йўлдош чўпон даласи” балиқчилик фермер хўжаликлари ўрганилди. Қўшкўпир тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ҳамро Валиев ҳамда туман Ирригация бўлими маълумотларига кўра, Қотоғон қишлоғи худудидаги “Рўзимов Абдуллажон” фермер хўжалиги(рахбари Рўзимов Абдулла)га жами 4,5 гектар, Янгилик қишлоғи худудидаги “Йўлдош Чўпон даласи” фермер хўжалиги(рахбари Абдикаримов Хамид)га жами 6,8 гектар ер майдонлари сунъий кўл ташкил қилиш мақсадида балиқчилик йўналишида фойдаланиш мақсадида ажратиб берилган.(Ушбу 2 та балиқчилик йўналишидаги фермер хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Президентиннг Хоразм вилоятига 2016 йилдаги ташрифи давомидаги белгиланган қишлоқ хўжалиги дастурлари доирасида ер майдонлари ажратиб берилган бўлиб, ушбу дастурда асосий мақсад лойихаларнинг ишга туширилишида коллектор сувларидан унумли фойдаланиш кўзда тутилган).Қотоғон қишлоғидаги “Зохиджон Қўшкўпир” оилавий корхонаси(рахбари Нурметов Зохид)га жами 13,4 гектар ер майдонлари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида ажратиб берилган.Ушбу фермер хўжаликларининг ер майдонларига тумандаги Қотоғон қишлоғи худудидан оқиб ўтувчи “Ўнг тармоқ Қулобод” канали орқали сув етиб боради. 2020 йил вегетация даврида “Ўнг тармоқ Қулобод” каналига 15 апрелдан 16 майгача, 25майдан 31 майгача, 1июндан 13 июнгача, 21июндан 24 июнгача, 28 июндан 3 июлгача сув кунига 2-2,5 м3/сек дан белгиланган график асосида етказиб берилган.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 1 июндаги 344-сонли қарорига асосан кутилаётган сув танқислигини олдини олиш мақсадида шунингдек жорий йилда сув ўтган йилга нисбатан 20 фоизга камлиги сабабли туманга лимит асосида ажратилаётган сувнинг 60-70 фоизи биринчи навбатда ғўза майдонларини суғоришга қаратилган. Туманга Лимит асосида ажратиб берилаётган сув каналларга белгиланган график асосида таксимланмоқда.Юқоридагиларга асосан ҳозирда “Ўнг тармоқ Қулобод” каналига ажратилган сувнинг миқдори камлиги сабабли ушбу фермер хўжаликларининг ер майдонларини сув билан таъминлаш мақсадида жорий йилда туманда сув танқислигини олдини олиш масадида “Ғозовот” каналининг ПК-211га янгидан ўрнатилган НДН-20 ва СНП-500 русумли 2 та сув насосларидан “Қулобод” каналига сув қуйиб бериш орқали сув етказиб берилиши маълум қилинган. Постни тарқатинг: