РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда, Қўшкўпир тумани Давлат хизматлари марказларида навбатлар ҳосил бўлаётгани юзасидан хабар тарқалди.
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 10 июлидан бошлаб Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган аксарият давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда аксарият давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш мумкин. Пандемия даврида Давлат хизматлари агентлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҳамкорлигида электрон рақамли имзо калитини электрон шаклда олиш имкони ҳам яратилди. Буни қай тартибда амалга ошириш юзасидан видеоқўлланма (https://www.youtube.com/watch?v=h5YZzZQWmWs&t=4s) тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилди.
Ушбу вақтинча чекловлар Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг қарорига асосан тадбиқ қилинди.
Ушбу янги бино жорий йилнинг 10 июль куни иш фаолиятини бошлаган ва жараён айни бино ишга тушган куннинг биринчи кунида суратга туширилган. Ҳозирги вақтда пандемия туфайли бинонинг соя тушадиган томонини инобатга олиб, фуқаролар куннинг туш вақтига қадар бинонинг чап томонида, тушдан кейин эса бинонинг ўнг томонидан қабул қилиниб, уларга оралиқ масофани сақлаган ҳолда кутиб ўтиришлари учун етарлича шароит яратиб берилган. Шунингдек, Марказда карантин туфайли фақат 2 нафар ходим ишлаётган бўлсада мурожаатчилар электрон навбат орқали қабул қилиниб, уларга навбат бўйича тезкор ва қулай хизмат кўрсатилиши таъминланиб келинмоқда.
Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари: фақат жиддий зарурат бўлганда мурожаат қилишингизни сўрайди!

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари