РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Жорий йилнинг 27-сентябр куни ижтимоий тармоқларда Қўшкўпир туманининг “Ўрта қишлоқ” маҳалласини кесиб ўтувчи Хива–Янгибозор автомобиль йўли абгор аҳволда. Бу йўллардан туман раҳбарлари ўтармикан?” мавзусидаги танқидий муносабат билдирилган. Ушбу танқидий ҳолат мутасадди ташкилотлар ҳимкорлигида атрофлича ўрганилди.
Қўшкўпир туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси берган маълумотларга кўра, Қўшкўпир ТЙФУКга қарашли 4р264 «Хива – Қорамон – Янгибозор» автомобил йулининг 8-16 км оралиғида таъмирлаш ишлари босқичма-босқич амалга оширилиб келинмокда.
2019 йилда 350 млн сўмлик 12-16 км оралиғининг 4 км қисмида асфальтобетон қопламасини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган. 2020 йилда 300 млн сўмлик 9,5-12 км оралиғида 2,5 км қисмида асфальтобетон копламасини жорий таъмирлаш ишлари олиб борилган. 2021 йилда 8-9,5 км оралиғидаги қолган 1,5 км қисмида асфальтобетон копламасини жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ