РАСМИЙ МУНОСАБАТ

 

Ижтимоий тармоқларда Қўшкўпир тумани Шеробод маҳалласи Гулзор кўчасида яшовчи шифокор аёл 21 сентябрь куни коронавирусдан вафот этганлиги тўғрисида ёлғон хабар тарқалди. Ушбу асоссиз хабар Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари  ҳамда “Шеробод” МФЙ ходимлари билан атрофлича ўрганиб чиқилди ва қуйидагилар маълум бўлди.

         Ушбу маҳалланинг “Гулзор” кўчасида 21 сентябрь куни ҳеч қандай ўлим, айниқса, шифокорнинг  ўлими билан боғлиқ ҳолат қайд этилмаган. Расмда ифодаланган 114 уйда яшовчи аёл Юсупова Меҳрибон Қадамовна ҳақиқатдан ҳам 23-оилавий поликлиникада ишлаб келган. Ҳозирда у ушбу поликлиниканинг мудири лавозимида фаолият юритиб келмоқда ва бугунги кунда соғ-саломат.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари