РАСМИЙ МУНОСАБАТ:ЁЛҒОН ФОШ БЎЛДИ

      Ижтимоий тармоқларда тарқалган ва муҳокамаларга сабаб бўлаётган бўхтон хабар фош бўлди. Яъни, унда “Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани Қўшкўпир шаҳарчасидаги бассейн биноси хароба аҳволда эканлиги, пул сарфлаб қурилган сув спорти иншооти қаровсиз ётганлиги, шуғулланиш учун шароит йўқлиги баён қилинган.


Турли хил бўхтонларга ва фактларга асосланмай тарқатилган ушбу хабар ўзини оқламади.
Туман болалар ўсмирлар спорт мактаби қошидаги Сув спорт саройи мунтазам фаолият олиб бораётганлиги ҳақида телевидение, туман ҳокимлигининг расмий телеграм каналлари, фейсбук, инстаграм, ютуб ижтимоий тармоқлар, расмий веб-сайтлар, шунингдек, туман ҳокимлиги муассислигидаги “Ҳаёт кўзгуси” газетасида алоҳида мақолалар ва хабарлар шаклида ёритиб борилган.

Ушбу ёлғон хабарга қуйидагилар асосида ойдинлик киритамиз:
Туман марказида жойлашган Сув спорт саройи мажмуаси 2019 йилда қуриб, битказилиб, барча шарт-шароитларга эга ҳолда фойдаланишга топширилган. Спорт мажмуасида бугунги кунда 120 нафардан ортиқ 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчи-ёшлар спортнинг сузиш тури бўйича тўгаракларга мунтазам қатнашиб келмоқдалар.

Мажмуада барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, 11х25 ўлчамдаги сузиш хавзаси барча гигиеник талабларга жавоб бера олади. Шунингдек, мураббий ва шуғулланувчилар учун махсус хоналар, тиббиёт ходими учун ҳам алоҳида хона, шунингдек, кийиниш хоналари мавжуд.


Ушбу спорт мажмуасининг бугунги кунда сифатли хизмат кўрсатаётганидан нафақат ёшлар, балки уларинг ота-оналари ҳам мамнунлигини билдирмоқдалар.
Ижтимоий тармоқ орқали фото ва видеотасвир кўринишида акс этган ва сузиш хавзасини ифодаламайдиган ушбу “сузиш хавзаси” Қўшкўпир туманида мавжуд эмас. Тумандаги сув спорт саройи мажмуасидан эса мутлақо катта фарқ қилади.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари