РАСМИЙ МУНОСАБАТ:Исмоил Қурёзовнинг мурожаати...

YouTube ижтимоий тармоғи ҳамда “Ҳақиқат йўлида” телеграм канали орқали Қўшкўпир туман “Кўктом” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Исмоил Қурёзовнинг мурожаати билдирилди. Ушбу мурожаатда фуқаро томонидан 44-сон умумтаълим мактаб ҳудудида сунъий қопламали спорт майдончасини қуриш ишлари тўхтаб тургани ҳамда шу спорт майдончаси рўпарасида аҳоли учун нонвойхона, китоб дўкон, тринировка зали, шашка-шахмат спорт турлари билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятларини бошлаши учун ер ажратиб беришда Халқ таълими бўлими ҳамда туман ҳокимлиги томонидан рухсат берилмаётганлиги хусусида эътирозлар билдирилган. Шу ўринда фуқаронинг ушбу мурожаатига тегишли ташкилотлар томонидан аниқлик киритиб ўтамиз.
Қўшкўпир туман Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Жалил Ибодуллаевнинг берган маълумотига кўра, Қўшкўпир туман ҳокимининг 2020 йил 12 мартдаги 719-сонли қарори билан сунъий қопламали спорт майдончаси қуриш учун ижара асосида фойдаланишга руҳсат берилган.
Мазкур қарорнинг 3-бандига асосан фуқаро Исмоил Қурязовга агарда суний қопламали спорт майдончаси қуриш учун ажратилган ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланса, фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш тўғрисида огоҳлантириш берилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПК3931-сонли қарорининг 10-бандида умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари таълим муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулклари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигисиз келишилмасдан бегоналаштириш таъқиқланган деб кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларга асосан мактаб ҳудудидан “аҳоли учун нонвойхона, китоб дўкон, тринировка зали, шашка-шахмат ва бошқа спорт турлари” учун ер майдони ажратиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан ҳам ваколат йўқлиги тўғрисида мурожаатгўй Исмоил Қурязовга қонуний тушунтиришлар берилган.


ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари