Ушбу ҳолат туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот раҳбарлари томонидан жойига бориб ўрганиб чиқилди ва шуларга аниқлик киритилди:
Ўрганишлар давомида тадбиркор томонидан тегишли ташкилотлардан ҳеч қандай рухсат олмасдан, ноқонуний тарзда, ўзбошимчалик билан кундалик деҳқон бозорига яқин жойда контейнер ўрнатгани бу эса кўпчилик фуқароларнинг бозорга бориб-қайтишида уларга ноқулайликлар туғдираётганлиги маълум бўлди.
Туман Қурилиш бўлимининг маълумотига кўра, тадбиркорга ўзбошимчалик билан ўрнатган контейнерини бир кун ичида жойидан олиб, қонуний тарзда бошқа жойга ўрнатиш бўйича тушунтириш ва огоҳлантириш берилган.