РАСМИЙ МУНОСАБАТ:Қўшкўпир тумани «Баратлар» маҳалласида

        Xorazm kun.uz ижтимоий тармоғи орқали Қўшкўпир тумани «Баратлар» маҳалласидаги кўчалардан бири турлича номланганлиги бўйича хабар тарқалди. Яъни, уйларга ўрнатилган тахталарда «NURXAYOT» деб, кадастр ҳужжатида «Нурхаёт» деб, солиқ идораси ҳужжатларида эса «Нурлиҳаёт» деб ёзилганлиги, оқибатда турли чалкашликлар келиб чиқаётганлиги билдирилган.

         Ушбу ҳолат тегишли ташкилот раҳбарлари ва ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди ва шуларга ойдинлик киритилди. Туман ҳокимининг тил масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эшчанованинг берган маълумотига кўра, Қўшкўпир тумани “Баратлар” маҳалласида “Нурҳаёт” номли кўча мавжуд бўлиб, “Нурлиҳаёт” кўчаси мавжуд эмас ҳамда бу “Нурлихаёт” номи  Давлат солиқ инспекцияси ходимларининг эътиборсизлиги туфайли юзага келган хатоликдир. Бу юзасидан ДСИ ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда давлат тилида иш юритиш бўйича кўрсатмалар берилиб, камчиликлар жойида бартараф қилинган.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари