РАСМИЙ МУНОСАБАТ“Қўшкўпирликлар дунё нигоҳида” гуруҳи
Фейсбук ижтимоий тармоғи орқали “Қўшкўпирликлар дунё нигоҳида” гуруҳида Қўшкўпир туманида сўнгги икки йил ичида жиддий ислоҳотлар қилиниб, одамлар ҳаётини ўзгартиришга уринишлар бўлмаётганидан шикоят қилинган.
Ушбу асоссиз ва нотўғри ахборот эканлигини таъкидлаш ўринлидир. Шу икки йил ичида Қўшкўпир туманида 2 йил давомида ижобий ўзгаришларга эришилди. Жумладан, туман марказида китобхонлар учун Халқ кутубхонаси, инсонларнинг мурожаатларини тез ва осон ҳал қилиш мақсадида ”Давлат хизматилари маркази", 7 та Давлат хусусий шерикчилик асосидаги МТТ ва 1 та Давлат хусусий шерикчилик асосидаги МТТлари бинолари янгидан қуриб фойдаланишга топширилди. Шунингдек, маҳалла биноларининг айримлари янгидан қурилиб ишга тушган бўлса, кўпчилиги қайтадан таъмирланмоқда. Туман тиббиёт муассасалари, ҳам поликлиника қисми ҳам шошилинч бўлимларлари бирча шарт-шароитларга эга қилиб, замон талабларига жавоб бера оладиган тарзда таъмирланиб фойдаланишга топширилди. Туман марказида “Иқбол шифо” хусусий клиникаси қад ростлаб, бугунги кунда беморларга сифатли хизмат кўрсатмоқда. Хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида туман марказида тикувчиликка ихтисослаштирилган “Қўшкўпир текс” МЧЖ ишга туширилди. Худди шундай тикувчилик корхоналари чекка туманларда ҳам ташкил қилинди. Ёшлар ва аёлларга яратилган имкониятларни кўплаб келтириш мумкин. Шунингдек, паррандалар учун омухта ем ишлаб чиқариш ва парранда гўштини қайта ишлашни ташкил қилиш мақсадида "Қўшкўпир парранда кластер" МЧЖ, махсус техникалар хизматини ташкил қилиш мақсадида "Фаген плюс" МЧЖ, LED лампалар ишлаб чиқариш мақсадида "Қўшкўпир агроинвест" МЧЖ, қурилиш учун пластик буюмлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида "Эргаш Дурадгор" хусусий корхонаси, қуруқ қоришмалар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида "Хожибой Рўзмат" МЧЖ, тикув трикатаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида "Ҳамкор текстил Идеал” МЧЖ, сутни қайта ишлашни ташкил қилиш мақсадида "Бобурбек Қаймоқлари" МЧЖ, Мебель ишлаб чиқаришни ташкил қилиш мақсадида " Оскар мебел" каби кўплаб МЧЖ фаолиятлари йўлга қўйилди. Шу қатори, туманда иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида ҳам ижобий натижаларга эришилди ва фуқароларга қулайликлар яратилди. Фуқароларнинг қалбига йўл топиш, сўзига қулоқ солиш, муаммоларига ечим топиш мақсадида Қўшкўпир туман ҳокими Ж.Раҳимов фуқаролар қабулини ташкил қилмоқда. чекка-чекка ҳудудларга бориб аҳоли билан учрашув ўтказмоқда. Амалий ишларлардан намуналар: