Ижтимоий тармоқнинг XORAZMLIKLAR телеграм канали орқали Қўшкўпир тумани Ших қишлоғидаги кўприкнинг таъмирталаб эканлиги, 3 йилдан буён авария ҳолатида эканлиги танқид остига олинган. Ушбу ҳолат тегишли ташкилот раҳбар ва мутахассислари билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати ДУК берган маълумотга кўра, Қўшкўпир тумани 4к946 "Уйғур к – Ших к – Тахта к" автомобиль йўлининг 6,7 км да жойлашган Довудкўл захкаши кўпригининг узунлиги 24 пм.ни ташкил қилади. Кўприк ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган бўлиб, Қўшкўпир ТЙФУК балансида ва корхона томонидан жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилади. Кўприкни 2021 йилда таъмирлаш ишлари кўзда тутилган бўлиб, кўприк лойиҳа смета хужжатларини тайёрлаш учун АПЗ 1,2 ҳужжатлари, диагностика ва топосёмъка қилиш ишлари олиб борилмоқда. ЛСХ ишлаб чиқилиб экспертиза хулосаси олингандан сўнг мазкур объект манзилли дастурга киритилади ва Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2021 йилдаги 187Ф фармойишига асосан Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги Хоразм КФУК томонидан таъмирлаш ишлари бажарилади ва 2021 йил якунига қадар фойдаланишга топширилади.