РАСМИЙ МУНОСАБАТ:ҲТБ билан шартнома тузишганлиги...

 Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 8 январь куни “Дилфуза Фарангиз”МЧЖ раҳбари, Қўшкўпир шаҳарча “Баҳористон” маҳаллада яшовчи фуқаро Раҳмонов Умидбек Тўрабаевич томонидан Қўшкўпир туман ҳалқ таълими бўлими биносида қурилиш ишларини олиб бориш учун 2019 йилда туман ҲТБ билан шартнома тузишганлигини ва ушбу шартонмани 2020йилда ҳам қайтадан тузишганлигини, ҳозирги кунда туман ҳокимлиги ва халқ таълими бўлими томонидан шартномадаги пуллар хисоб рақамига тўлиқ ўтказишмаётганлиги юзасидан мурожаати ўранилди.
Ўрганишлар давомида, 2019 йилда Қўшкўпир туман халқ таълими бўлими маъмурий биноларнинг бир қисми бўлган “Мажлислар зали” биноси яроқсиз холга келиб қолганлиги сабабли янгидан қуриш бўйича Қўшкўпир тумани ҲТБнинг 2019 йил 05 январь кунги №3/2-сонли буйруғи билан тузилган “Харид комиссия” аъзолари иштирокида 14 октябрь куни “Мажлислар зали” янги биносини қуриш бўйича йиғилиш ўтказилиб қурилиш ишларига талабгорлар “Дилфуза Фарангиз”МЧЖ,“Қўшкўпир савдо инвест” МЧЖ ва“Грант глобал капитал”МЧЖларнинг бинонинг қурилиш ишларини баҳоси таклифлари қўриб чиқилиб, “Дилфуза Фарангиз”МЧЖнинг 870млн 209 минг сўм таклифи маъқулланган бўлсада, “Дилфуза Фарангиз”МЧЖ томонидан қурилишга Қўшкўпир тумани Ҳокимлиги томонидан бюжетдан ташқари маблағлари ҳисобидан пул ажратилмаганлиги сабабли қурилиш ишлари бажарилмасдан қолганлиги маълум бўлди.
Янги йилда қурилиш материалларнинг баҳолари ўзгарганлиги сабабли қайтадан Қўшкўпир тумани ҲТБда 2020 йил 4 август куни “Харид комиссия” аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда “Дилфуза Фарангиз”МЧЖ, “Қўшназар Тилло”МЧЖ ва “Севара Замира”МЧЖларнинг ушбу “Мажлислар зали” биносини қурилиш ишларини баҳоси таклифлари қўриб чиқилиб “Дилфуза Фарангиз”МЧЖнинг 676 млн 538 минг сўм таклифи маъқулланган ва Қўшкўпир халқ таълими бўлими билан 05.08.2020 йил куни №7-сонли “Пудрат шартномаси” тузилган.
Туман ҲТБнинг 2020 йил 3 февраль куни 01/7-45 сонли сўровномасига асосан Қўшкўпир тумани Хокимлигидан бинони қурилиш ишлари учун бюжетдан ташқари маблағлари хисобидан туман ҲТБнинг хисоб рақамига 100 млн сўм ўтказиб берилган ва ўз навбатида ҲТБ томонидан 07.08.2020 йил куни 100 млн сўм “Дилфуза Фарангиз” МЧЖ хисоб рақамига ўтказиб берилган ва қурилиш ишлари бошланган.
Жорий йилнинг ушбу кунига қадар шартноманинг 21-бандида кўрсатилган шартлари бўйича “Дилфуза Фарангиз” МЧЖ томонидан бажарилган қурилиш ишлари бўйича хисоботлар ўз вақтида туман ҲТБга тақдим қилинмаганлиги ва қурилиш ишлари чала бажарилиб ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги ҳамда ҳисоб рақамига олдиндан ўтказиб берилган 100 млн сўмлик қурилиш ишлари тўлиқ бажарилмаганлиги сабабли туман ҲТБ билан МЧЖ ўрталарида келишмовчиликлар келиб чиққанлиги боис ҳозирги кунга қадар қурилиш учун пул ўтказилмаганлиги ва ўз навбатида туман ҲТБтомонидан ҳокимликдан қурилиш учун қайтадан маблағ сўралмаганлиги маълум бўлди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари