РАСМИЙ МУНОСАБАТ:ахлатлар уюми танқид остига олинган.

“Хоразмликлар” телеграм канали орқали Қўшкўпир тумани “Гулзор” маҳалласи, Мустақиллик кўчасидаги ахлатлар уюми танқид остига олинган.
Ушбу ҳолат тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари билан ўрганиб чиқилди.


Қўшкўпир тумани “Тоза ҳудуд” ДУК берган маълумотга кўра, ушбу ахлатларнинг уюми аҳоли томонидан тартибсиз ҳолатда ҳосил қилинган. Ушбу ташкилот томонидан туманнинг барча маҳалла, хонадонларидан чиққан маҳаллий чиқиндилар ҳар ҳафтанинг якшанба куни, режа график асосида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.


Ҳозирда “Гулзор” маҳалласи Мустақиллик кўчасидаги ахлатлар уюми ҳудудида “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари томонидан тозалаш ишлари олиб борилди. Аҳолига ушбу ҳудудда маиший чиқиндилар хонадонма хонадон кириб, олиб кетилиши учун махсус идишларда турар жойи олдида қўйишлари ва график асосида олиб кетилиши таъминланиши тушунтирилди.


Шунингдек, турли жойларга ноқонуний чиқинди ташлаган фуқаролар учун жарима белгиси ўрнатилади.

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари