РАВОН ВА ТЕКИС ЙЎЛЛАРмаҳаллага кўрк бағишламоқда

“Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилган “Уйғур” маҳалласида бугунги кунда бажарилаётган барча ишлар қатори, йўлларни таъмирлаш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда.


Йўлларнинг текис ва равон бўлиши маҳалла аҳли учун хурсандчилик бағишласа, транспорт бошқараётган фуқаролар учун ҳам катта қулайлик яратиб бермоқда.
Бугунги кунда маҳалланинг 2,2 км автомабиль йўлида, ички кўчаларнинг 600 м қисмида асфальт қилиш ишлари бажарилди. Шунингдек, ички кўчаларнинг 7 км қисмига қум-тош аралашмаси ётқизилди.


Маҳалла аҳли ушбу ишларнинг тез ва сифатли бажарилишида туман ҳокимлиги мутассадди раҳбарларининг, шунингдек, Хоразм вилояти автомабиль йўллар ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Файзулла Садуллаев ва туман ЙФУК раҳбари Дилшод Сапаевларнинг тинимсиз меҳнатларидан мамнун. Уларнинг олиб бораётган истиқболли ишларидан кўнгли тўлаётган, эртанги кунга бўлган ишончи ошаётган аҳоли вакиллари қўлларини дуога очишмоқда.



ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари