РЕСПУБЛИКА МЕДИАФОРУМИ
Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси ташаббуси ва Навоий вилоят ҳокимлиги, Навоий кон металлургия комбинати корхонаси ҳамкорлигида Республикада биринчи маротаба "Миллий журналистика: Анъаналар давомийлиги ва замонавийлик" мавзусида Республика медиафоруми бўлиб ўтмоқда. Ушбу медиафорумга ҳар бир вилоятдан 5 нафардан. таниқли журналистлар таклиф қилинган. Улар орасида туманимиздаги "Ҳаёт кўзгуси" газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси Меҳрибон Тиллаева ҳам бор. Медиафорум иштирокчилари Нурота туманидаги зиёратгоҳлар, Мурунтов тоғ конида бўлиб, тилла қазиб олиш жараёнлари билан танишдилар. Тадбирда Республика журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров, сенатор Фармон Тошев, ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжалар ҳам қатнашмоқда.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ