РЕСПУБЛИКА ОЧИҚ ТУРНИРИ ЯКУНЛАНДИ
РЕСПУБЛИКА ОЧИҚ ТУРНИРИ ЯКУНЛАНДИ
Бугун Хоразм вилоят ҳокимлиги, Қўшкўпир туман ҳокимлиги, Хоразм вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Қўшкўпир туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида Қўшкўпир туманида 2005-2006 йилларда туғилган қизлар ўртасида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан “Спортни сев спорт билан яша” ва “Устозларни эслаб” шиори остида Республика очиқ турнирининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Якуний натижаларга кўра Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани 1-ўринни, Жиззах вилояти Зарбдор тумани 2-ўринни, Жиззах вилояти Зомин тумани 3-ўринни қўлга киритди. Мусобақада фаол иштирок этган ҳамда ғолибликни қўлга киритган жамоалар туман ҳокимлиги томонидан эсдалик совғалар ҳамда махсус дипломлар билан тақдирландилар.