Расмий муносабат: Кадастр бошлиғи ва Архитектура....

“You Tube” ижтимоий тармоқлари орқали  жорий йилнинг 8 январь куни  Қўшкўпир тумани Қотоғон қишлоғи “Араблар” маҳалласи “Оби ҳаёт” кўчаси 37-уйда яшовчи Ҳаллиева Налжон томонидан Қўшкўпир туман ҳокимининг  қурилиш бўйича ўринбосари Шерзод Аметов ва Хоразм вилояти “Ермулккадастр” Қўшкўпир тумани филали бошлиғи Дилшод Полвоновларнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб жойлаштирилган видеомурожаати  ўрганилди.

 Мурожаатда Н.Халлиева баён қилган ер майдони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.01.2019 йилдаги “Ер участкалари бериш ва якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”да 63-сонли қарорининг 1-илова 15-бандига асосан «Yerelektron» автоматлаштирилган ахборот тизимига аукцион савдосига чиқариш учун киритилиб, якка тартибдаги уй-жой қуриш учун бўш ер участкалари рўйхати асосида бош режа лойиҳаси ишлаб чиқилиб аукцион савдосига чиқариладиган ер майдони 200 кв.метр қилиб белгиланган.

Вазирлар Махкамасининг 28.01.2019 йилдаги 63-сонли қарорининг 1-иловаси 27-бандида лотнинг энг паст нархи ер участкасининг жойлашувига боғлиқ ҳолда, ҳар чоракда вилоят молия бош бошқармаси, вилоятдавлат солиқ бошқармаси, вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг тавсиялари асосида ушбу Низомнинг 26-бандида кўрсатилган ишлар қийматини қўшган ҳолда белгиланади ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланиб 100кв.метр баҳоси 737320 сўм қилиб белгиланган.

Юқоридагиларга асосан Н.Халлиева сотиб олган ер майдони Қўшкўпир тумани ҳокимининг  2020 йил 4 майдаги №1107к-сонли қарори билан аукцион савдосига чиқарилган 200 кв.метр ер майдони энг паст нархи 1 474 640 сўм қилиб белгиланган.

Бундан ташқари аукцион савдосида қатнашувчи иштирокчилар томонидан  ер майдони бўйича барча (бошланғич бахоси, ер майдони микдори, жойлашуви, заклат пули, аукцион ўтказиш куни ва бошқа) маълумотлар «E-IJRO AUKSION» ягона савдо майдончасида онлайн тарзда доимий кузатиб маълумот олиш имкониятлари яратилганлиги сабабли савдоларда иштирок этганлар бошқа талабгор фукаролар орасидан  ким ошди танловида Н.Халлиева шахсан ўзи томонидан босқичма босқич нарх қўйилиб борилиб  якунида 7 млн 668 минг  128  сўмга сотиб олган.

        Туман ҳокимлигининг қурилиш бўлими ходимлари томонидан фукаро Н.Халлиеванинг “E-IJRO AUKSION» ягона савдо майдончасида онлайн тарзда сотиб олган 200кв.метр ер майдони қонуний тартибда “Ер паспорти”шакиллантирилиб берилган, лекин ушбу кунга қадар фукаро Н.Халлиева  томонидан  юқори ташкилотларга кадастр ва қурилиш бўлими ходимларидан норози бўлиб, ўзи сотиб олган 200кв.метр ер майдонга қўшимча уни ён тарафидан 200кв.метр ер майдони ҳужжатлаштириб беришларини  талаб қилиниб келинмоқда.

        Шунингдек, Н.Халлиева  томонидан якка тартибда уй жой қуриш учун  қўшимча 200кв.метр ер жой ўрни ажратиб беришни сўраганлик холати ўрганилганда    у кўрсатган ер майдони “Оби хаёт” кўчасини якуний қисми бўлиб йўлнинг ҳимоя майдончаси ҳисобланиб уни «E-IJRO AUKSION» ягона савдо майдончасига киритишнинг имконияти мавжуд эмасиги маълум бўлди.    

     Фуқаро Н.Халлиеванинг ушбу ҳолатлар баён қилинган такрорий мурожаатлари Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ қабулхонаси вилоят бўлими  ҳамда вилоят, туман прокуратураси  томонидан ўрганиб чиқилиб  “E-IJRO AUKSION» ягона савдо майдончасида онлайн тарзда сотиб олган 200кв.метр ер майдони қонуний тартибда берилиб, “Ер паспорти” тўғри шакиллантирилганлиги тўғрисида Н.Халлиевага  жавоб хатлари берилганлиги маълум бўлди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари