Ўзбекистон Республикаси Президентига Youtube канали орқали мурожаат қилган, Қўшкўпир тумани “Полвон” маҳалласида рўйҳатда турувчи фуқаро Аллаберганова Саодат Шариповнанинг уй-жой билан таъминлашда амалий ёрдам сўраган мурожаати соҳа мутахассислари томонидан ўрганилди. Қўшкўпир тумани “Полвон” маҳалласида рўйҳатда турувчи фуқаро Аллаберганова Саодат Шариповна 2019 йил 04 июнда 216198/19-сонли Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони” орқали уй-жой билан таъминлашда амалий ёрдам сўраган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 285-сон қарори асосида Қўшкўпир туманида арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиш учун оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни рўйхатга олиш бўйича дафтарига №122-сони билан мурожаати қайд этилган. 2020 – йилда Қўшкўпир туманида арзон уй-жой қурилиши режалаштирилмаганлиги сабабли, Шовот туманида қурилаётган уй-жойдан 2 та хонадон ажратилиши белгиланган. Шовот туманида қўрилаётган уй-жойга талабгорни аниқлаш мақсадида туман комиссиясида иштирок қилиш учун фуқаро С. Аллабергановани чақириш мақсадида, мурожаатгўйнинг 914315657 рақамли қўл телефонига қўнғироқ қилиб, ушбу рақам билан алоқа йўқлиги сабабли, боғланишни имкони бўлмаган. С.Аллаберганова “Полвон” маҳалласида доимий ҳисобда туриб, ушбу манзилда 5 йилдан буён яшамаган. Мурожаатчи С.Аллаберганова вақтинча Хива шаҳар Дўстлик маҳалла 3-уй 11 - хонадонда яшаб келаётганлиги сабабли, Хива тумани “Дўстлик” МФЙ раиси Г. Юсупов билан телефон орқали боғланганимизда, фуқаро С. Аллаберганова 2019 йил 30 август кунидан бошлаб, ушбу манзилда яшамаётганлиги тўғрисида 2019 йил 6 сентябрь куни № 108-сонли хати билан маълум қилган. Фуқаро С. Аллаберганованинг онаси Раҳимова Шарофат 1964-йилда туғилган, 2001-йилда Қўшкўпир тумани “Дурдона” маҳалласида яшовчи Каримов Эркинга турмушга чиқиб, маҳалла рўйҳатига киритилган. 2006-йилда Каримов Эркин вафот қилган. Ҳозирда 1989-йилда туғилган ўғли Назаров Эргаш билан бирга яшайди. Келини ва 2 нафар невараси бор. Яшаш жойи ва томорқаси жами 12 сотихдан иборат. Иморат шифер қилинган. Ичкарилари ҳам таъмирланган. Қизи Аллаберганова Саодатга Қўшкўпир тумани хотин-қизлар қўмитаси раиси О. Раҳимова ва Хива шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси уй-жой олгунга қадар онаси ёнида яшаб туришига ёрдам бериши ҳақида тушунтириш ишлари олиб борган. Аллаберганова Саодат бу таклифни рад қилган. Фарзандларининг отаси Хива шаҳрида доимий рўйҳатда туриши, 1-оиласи борлиги сабабли, улардан вақти – вақти билан хабар олиб туришини инобатга олиб, Хива шаҳрида ижарада туришни маъқул деб топган.