САЁҲАТ ДАРСИунутилмас таассуротларга бой бўлди

Эртанги кунимизнинг порлоқ юлдузлари, истиқболлари бўлган ёшларимиз тақдири, келажаги, қолаверса, бугунги куни давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Тобора ишончимизга айланиб бораётган ёшлар бугун ўзларининг бетакрор иқтидори, юксак истеъдод ва ўткир салоҳияти, кенг тафаккури билан юртимиз байроғини кўкларга кўтармоқдалар. Яхши касб ва ҳунарнинг эгасига айланмоқдалар. Худди анашундай мақсадда Қўшкўпир туманидаги 2-сон мактабнинг 11-синф битирувчи ўқувчилари учун уларнинг дунёқарашини янада кенгайтириш, дарсдан ташқари вақтларини мазмунли ташкил этиш, қолаверса, тадбиркорликка бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида   саёҳат дарси ташкил этилди.

Саёҳатдан кўзланган асосий мақсад,-дейди мактаб директори Сайёра Худайберганова.-ўқувчиларнинг тадбиркорлик соҳасига бўлган иштиёқини ошириш, уларнинг ички имкониятларини юзага чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилди.  Ўқувчиларни биз тўғри йўналтириб, ўз қизиқиши доирасида қўллаб-қувватласак, имкониятлар яратиб берсак у эртага нафақат ўзини иш билан таъминлайди, балки ўз тенгдошларини ҳам орқасидан эргаштириб, жамиятимиз ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўша олади.

Худди шунингдек, саёҳат давомида ўқувчилар тумандаги ноёб паррандалар етиштириладиган туяқушчиликка ихтисослаштирилган “Ибрат-Рўзмат” оилавий корхонасига боришди. У ерда иш юритувчи Замира Тожиева билан суҳбатлашиб, қуён, бедана ва бошқа ҳайвон ва паррандаларни етиштириш, боқиш силарини тушуниб олдилар.   Кўпчилик ёшларда шу ернинг ўзида анашундай йўналиш турини ташкил этиш истаги ҳам пайдо бўлди.

 

Ўқувчиларга саёҳатдан сўнг психологлар томонидан   йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ жараёнлар, йўл қоидалари, ноқонуний, ҳужжати бўлмаган ҳолда машина ҳайдашнинг оқибати қандай якун топиши бўйича ҳам шу куни алоҳида дарслар ташкил этилди, тегишли фан ўқитувчилари томонидан тушунтиришлар берилди. Дарс давомида ўқувчилар қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этдилар. Сўнг  эса жарима майдонига бордилар ва ҳайдовчи бошқарув жараёнида нималарга эътибор қаратиши кераклиги хусусида батафсил тушунтиришлар олдилар.

         Мазмунга бой саёҳат дарси барча ўқувчиларда катта таассурот қолдирди.  


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари