Қўшкўпир туманидаги 10-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида хайр-саховат акцияси ўтказилди. Унда кўнгиллилар томонидан 11 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга кийим-кечак тарқатилди. Баркамол авлод болалар маркази раҳбари, ЎзЛиДеП Қўшкўпир туман Кенгаши раисининг аёллар масалалари буйича ўринбосари Гулбаҳор Исломова ҳамда бир гуруҳ ҳамкорлар ташаббуси билан “Чаманзор” маҳалласидаги ногиронлиги бўлган 4 та, “Баҳористон” маҳалласидаги 3 та оила ҳолидан хабар олинди. Яшаш шароити ўрганилди. Уларга ҳам зарур кийим-кечаклар тарқатилиб, совғалар берилди.