САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММО ЕЧИМИНИНГ САМАРАЛИ УСУЛИ

      Аҳолининг мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этишда сайёр қабулларнинг ўрни ва самараси катта албатта. 
      Бугун вилоят ҳокими ўринбосари М.Умурзаков “Уйғур” маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Қабулда жами асосан моддий ва тиббий ёрдам, тадбиркорлик, кадастр хизмати, бандлик, кредит, турар жой каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Шунингдек қабул давомида вилоят адлия бошқармаси мутасаддилари томонидан элдошларимизга ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари