САЙЁР ҚАБУЛ - МУАММОЛАР ЕЧИМИ
Бугун Қўшкўпир туманидаги Ғозовот қишлоғида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқаролар ўзлари истиқомат қилаётган ҳудуднинг ижтимоий ва коммунал соҳага оид муаммолари, шунингдек шахсий масалалар бўйича мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг асосий қисми ишга жойлашиш, уй-жой таъминоти, даволаниш учун моддий ёрдам, кредит олиш ва кадастр билан боғлиқ масалалар хусусида бўлди.
Ҳар бир мурожаат соҳа мутаассисларини жалб қилган ҳолда чуқур ўрганилди, муаммоли масалаларнинг бир қисми жойида ҳал қилинди, ечими муайян муддат талаб қиладиган аризалар ижроси қатъий назоратга олинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ