САЙЁР ҚАБУЛ - МУАММОЛАР ЕЧИМИ
Қўшкўпир тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор рахбари, подполковник Ў.Б.Хусаинов "Месит" маҳалласида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда фуқаролар томонидан 9 та турли ҳил мазмунда мурожаатлар келиб тушди. 2 нафар мурожаатчига тушунтириш берилиб, 3 нафарининг мурожаати жойида ижобий ҳал қилинди. Муддат талаб қиладиган 4 та мурожаат назоратга олиниб, тегишли тартибда ўрганиб чиқиш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Қўшкўпир тумани ҳокимлиги матбуот хизмати