САЙЁР ҚАБУЛ – МУАММОЛАР ЕЧИМИГА ҚАРАТИЛДИ
Бугун Қўшкўпир тумани “Боғзор” маҳалласидаги 26-сонли мактаб ҳудудида Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрмановнинг фуқаролар билан сайёр қабули ўтказилди. Қабулда 12 нафар фуқаро ўз муаммо ва масалалари билан иштирок этдилар.
“Боғзор” маҳалласида истиқомат қилувчи Қадам Қурбонбоев тикувчилик цехи қуриш учун ер ўрни қандай тартибда ажратиб бериш мумкинлиги тўғрисида, яна шу маҳаллада яшовчи фуқаро Одилбек Пиржонов спорт комплекси қуриш учун ер ажратиб бериш масаласида, “Шихобод” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Шерзод Одамов паррандачиликни ривожлантириш учун ер ажратиб бериш, “Гулзор” маҳалласида яшовчи Ҳамдам Қаландаров кредит масаласидаги мурожаатлари билан иштирок этдилар. Қолаверса, ушбу қабулга қўшни туман фуқаролари ҳам ўз масалалари билан етиб келдилар. Улардаги мавжуд иш билан таъминлаш, йўл ва кўприк билан боғлиқ муаммоларга ойдинлик киритилди.
Фуқароларнинг мурожаатлари, масалаларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун вилоят ва тумандаги барча ташкилотдан раҳбар ва масъул ходимлар, Халқ қабулхонаси мутасаддилари жалб этилди.
Билдирилган барча мурожаатлар бирма-бир кўриб чиқилди ва ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди. Сайёр қабулда ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолмади. Фуқароларни қийнаб келаётган масалалари баённомага киритилиб, бажарилиш муддатлари белгиланди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ