САЙЁР ҚАБУЛ
Қўшкўпир туман прокурори 2-сектор раҳбари Б.А.Матрасулов томонидан сектор ҳудуди ҳисобланган "Ўрта қишлоқ" ҳамда "Незахос" махаллаларида сайёр қабул ўтказилди.
Ўтказилган учрашувда 7 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди. Ушбу мурожаатларнинг айримлари шу жойнинг ўзида ҳал қилинган бўлса, қолган мурожаатлар ижроси назоратга олиниб, ижросини таъминлаш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати