САЙЁР_ҚАБУЛ
Қўшкўпир туманида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти ҳамда Урганч Ҳарбий прокурорининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Унда тумандаги ташкилот ва идоралардан тегишли соҳа мутахассислари, ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучлар хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ҳарбий пенсионерлардан жами 90 нафарга яқин фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилдилар.
Хусусан, уй-жой, томорқа олиш, ишга жойлашиш, нафақага чиқиш, ҳарбий гувоҳнома олиш, соғломлаштирувчи санаторияларида даволаниш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ва шу каби бошқа масалаларда мутасаддиларга юзландилар.
Тингланган мурожаатларнинг маълум қисми жойида қаноатлантирилган бўлса, муддат талаб қилинадиганлари назоратга олинган ҳолда ваколатли ташкилотларга юборилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати