САЙЁР_ҚАБУЛ

Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда.

Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Бобурбек Эгамов  "Ифтиҳор" маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Қабулда фуқаролар томонидан тиббий ёрдам, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам, йўл таъмири каби мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг айримлари жойида ҳал этилиб, айримлари бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.

Мурожаатларни тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари