САЙЁР_ҚАБУЛ
Бугун Қўшкўпир тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Бобирбек Матрасулов "Дурдона" маҳалласида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Қабулда туман ҳокими Бобурбек Эгамов ҳам иштирок этиб, фуқаролар муаммоларини тинглади хамда ҳуқуқий тушунтиришлар бериб ўтди.
Унда фуқаролар моддий ёрдам, бандлик, кундалик турмушдаги бошқа шахсий муаммолари бўйича мурожаат қилдилар.
Ҳар бир мурожаат соҳа мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати