САЙЁР_ҚАБУЛ
Қўшкўпир тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Бобирбек Матрасулов томонидан "Кўктом" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда фуқаролар томонидан тиббий ёрдам, ишга жойлаштириш, моддий ёрдам, субсидия ва бошқа бир қатор мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 2 таси жойида ҳал этилиб, айримлари бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, топшириқлар берилди.
Мурожаатларни тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати