САЙЛОВ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлигига ўтказилаётган сайлов жараёнлари Қўшкўпир туманида ҳам кўтаринки руҳда давом этмоқда. Қўшкўпир туманидан жами 96.987 нафар фуқаро сайлов участкасида бўлиб, ўзи маъқул топган номзодга овоз бермоқда.
-Бугун сайловда илк бора иштирок этдим,-дейди Зилола Собирова -Мен ўзимга муносиб деб билган номзодга овоз бердим. Ўйлайманки, ҳар битта овоз юртимиз фаровонлиги ва тараққиётига катта ҳисса қўшади.
Шунингдек, сайлов участкасига кела олмайдиган кекса, жисмоний имконияти чекланган ногирон шахсларнинг ҳам овози муҳим саналиб, уларнинг уйларига бориб, овозлари олинмоқда. Улар ҳам ўзлари муносиб деб топган номзодга овоз бермоқдалар.
-Ногиронлигим бўлганлиги туфайли сайлов участкасига бора олмадим. Бироқ, участкамиздан масъуллар менинг овозимни олишга келишди. –дейди жисмоний имконияти чекланган кекса фуқаро Қадамбой Ражабов.-Шунча шароитлар яратиб бериётган Президентимизга раҳмат. Мана уйда ўтириб сайловда иштирок этяпмз. Бугун эса эл-юрт келажагини, халқимиз фаровонлигини ўйлайдиган жонкуяр номзодга овоз бераман.
Ушбу сайловда халқаро кузатувчилар ҳам иштирок этиб, бевосита адолат, демократик, очиқлик ва шоффофлик тамойилларига асосланиб ўтказилаётган сайловга гувоҳ бўлмоқдалар.