Маълумки, жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар бўлиб ўтади. Анашу муносабат билан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 124-Қўшкўпир сайлов округидан номзод Аҳмедова Муборак Марксовнанинг бугун, яъни, 27 ноябрь куни туман тиббиёт бирлашмасида, 25-сон мактабда ҳамда 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида сайловолди тарғибот учрашуви ўтказилди.