"Адолат" СДПдан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимовичнинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Хоразм Маъмун Академияси раиси, профессор Икрам Абдуллаевнинг қўшкўпирлик сайловчилар билан учрашуви “Шеробод” МФЙ биносида бўлиб ўтди.
Унда “Адолат” СДП вилоят кенгаши ўринбосари Ж.Искандаров, вилоят Кенгаши матбуот котиби З.Абдуллаева, туман Кенгаши раиси Р.Исмоилова ва маҳалла фаоллари иштирок этдилар. Учрашувда ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури билан йиғилганларни таништирди. Дастурдан жой олган муҳим жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтди. Ўз навбатида учрашувда иштирок этган маҳалла фаоллари ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Учрашув бахс ва мунозараларга бой тарзда бўлиб ўтди. Сайлов олди учрашувлар давом этмоқда.