САЙЛОВГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА

 

Жорий йилнинг 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловлар олдидан ҳудудларда қизғин тайёргарликлар жараёнлари бормоқда. Шу кунларда ҳудудларда участка сайлов комиссиялари раисларининг ўринбосарлари ҳамда котиблари учун Сайлов кодекси, Конституция ва бир қатор қонунларга сайлов қонунчилиги борасида   киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Шундай семинарлардан бири Қўшкўпир туманидаги 10-Ғозовот округи ва 466-сайлов участкаси жойлашган 30-сон мактаб биносида бўлиб ўтди. Унда   Ших, Ўзбекёп ҳамда Ғозовот сайлов участкалари раислари, аъзолари иштирок этдилар.  Туман ҳокими Жўрабек Раҳимов томонидан  семинарнинг барча иштирокчиларига сайлов кодекси ҳақида батафсил маълумот берилди,  қонунларнинг мазмун-моҳияти,  фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларининг сайлов жараёнидаги ўрни, сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралиги муҳим эканлиги айтиб ўтилди. 

- Сайловолди семинарларни ташкил этишдан мақсад,-дейди  Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, 2-сон мактаб директори  Сайёра Худайберганова,- сайловларни юксак савияда ўтказиб олишдан иборат. Бунинг учун аввало ҳар бир участка раҳбарияти ва аъзолари сайлов қонунчилиги борасидаги билимларини мукаммал тарзда оширишлари мақсадга мувофиқ.

         Семинарда фикр-мулоҳазалар билдирилди, кенг қамровда тушунчалар берилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари