САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Мамлакатимизда 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман шаҳар Кенгашлари депутатлигига бўлиб ўтадиган сайлов учун сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. Маълумки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Руслон Рўзметовнинг Қўшкўпир туманидаги 30,42,20-сон мактабларда ўз сайловчилари билан учрашувлари бўлиб ўтган эди. Бугун ушбу номзод сайловолди ташвиқотини тумандаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказди. Унда кўплаб сайловчилар иштирок этди. Номзоднинг дастури билан яқиндан танишдилар. Р.Рўзметов ўз сайловчиларига сайловолди дастури ҳамда эндиликда бажариши лозим бўлган режалари билан таништириб ўтди. Сайловчилар томонидан берилган саволларга номзод томонидан жавоблар берилди.