САЙЛОВОЛДИ ТАШВИҚОТ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Халк депутатлари вилоят Кенгашига 23-Хадра сайлов округидан қўйилган номзод Худайберганова Сайёра Бекбоевнанинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
ЎзМТДП дан кўрсатилган номзод Сайёра Худайберганова учрашув давомида ўзининг сайлов олди дастури билан барчани таништирди.
Сайловчиларимизнинг фаоллиги жуда юқори. – дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қўшкўпир туман Кенгаши раиси Шаҳноза Тангриберганова.– Сайловда ҳар бир овоз муҳим ҳисобланади. Ишонаманки, ватандошларимиз юртимиз тақдири, порлоқ келажагини яратишда муҳим аҳамият касб этадиган сайловларда бунданда фаол бўлишади ва ўзлари муносиб деб билган номзодларга овоз беришади.
Учрашув сўнгида сайловчиларнинг қизиқтирган саволларига номзод томонидан жавоблар берилди.