Қўшкўпир туманидаги 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимлиги, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, имом ҳамда ҳуқуқшунослар ҳамкорлигида туман тиббиёт бирлашмаси ходимларига “Соғлом оила-соғлом жамият”, “Оила давлат ва жамият ҳимоясидадир” мавзусини аҳолига тарғиб қилиш мақсадида семинар ташкил этилди. Унда 400 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари иштирок этдилар.
Семинарда мутассадди раҳбарлар томонидан хонадонларга бораётган патронаж ҳамширалар оиланинг саломатлигига нафақат тиббий нуқтаи назардан ёндошмоғи керак, балки саломатлик посбони сифатида ижтимоий-иқтисодий жиҳатларига ҳам жиддий эътибор қаратмоғи лозимлиги айтиб ўтилди.
Инсон ҳамиша саломат бўлиши, узоқ ва соғлом умр кечиришида ҳаёт тарзи, атроф-муҳитнинг озодалиги муҳим ўрин тутиши, уй ва унинг атрофларини гуллар, манзарали ва мевали дарахтлар экиб, гулзор хонадонлар барпо этиш, анашундай эзгуликка, гўзалликка интилиб яшайдиган инсонлардангина ёмонлик, жиноятлар келиб чиқмаслиги айтиб ўтилди. Аҳолига анашундай тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришда ҳамшираларнинг ҳам ўрни катта эканлиги таъкидланди.