САЛОМАТЛИК_САЙЛИ
Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли поликлиникада аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида “Саломатлик сайли” ташкил этилиб, Республика, вилоят ҳамда туманлардан келган юқори малакали врачлар тиббий кўриги ва скрининг дастурлари ҳамда соғломлаштириш тадбирлари ташкил этилди.
2 621 нафардан зиёд аҳоли иштирок этган сайлда нафақат бепул тиббий кўрик ташкил этилди, балки саломатлик мавзусида давра суҳбатлари, маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ҳам ташкил этилди.
Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморларнинг 9 нафари операция йўли билан даволаниши режалаштирилди. Шунингдек, тиббий кўрик ва текширувлар натижасига кўра, беморларга бир қатор дори воситалари бепул тарқатилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати