Халқимизда шундай гап бор: “Дўст бошингга иш тушганда билинади” ёки “Дўст кулфатда синалади”. Бу каби нақллар қанчалик ҳақиқат эканлигини халқимиз бугун янада чуқурроқ англаб етмоқда. Синовли кунларни бошдан кечираётган, коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида тўлиқ санитария қоидаларига риоя этишга чорлаб, “Бу вирус бизга етиб келмайди” деган мақсадда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга юксак шижоат билан киришган саховатли инсонларимиз борки, улар ҳам бугун ўз атрофидагиларни, қолаверса, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб қувватламоқдалар. Қўшкўпир туманидаги саховатпеша тадбиркорлар, кўнгилли инсонлар, МФЙ да фаолият олиб бораётган масъуллар томонидан тиббий ниқоб ва воситалар, озиқ-овқат маҳсулотлари хонадонларга туҳфа этилмоқда.
Шулардан “Шеробод” маҳалласида истиқомад қилувчи, “Динора Собиржон” оилавий корхонаси раҳбари Раҳима Тоғонова ўз маҳалласидаги, “Зарбдор”, “Янгилик” маҳалла фаоллари ҳам ўз маҳалласидаги эҳтиёжманд оилаларга совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатдилар.