САРДОРЛАР САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ
САРДОРЛАР САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ
Сардор – тенгдошларини ўзининг эзгу ғоялари, лойиҳалари ортидан эргаштириб, уларни ижтимоий фаолликка чорлай олиши лозим. Ўқувчиларни ҳаёт йўлида адашишдан қайтариб, унга тўғри йўл кўрсата олса, ҳар жабҳада ҳозиржавоб ва ташаббускорликка эга бўлсагина у чинакам сардор бўла олади. Мактабларда тенгдошлари орасида намуна бўлган, ёшларни ҳар соҳада тараққиёт сари одимлашга ундайдиган ёшларни саралаш мақсадида 29-сентябр куни Қўшкўпир туманида «Ёшлар иттифоқи» ва «Камалак» сардорлари сайлови бўлиб ўтди. Сайловда жами 14 та йўналиш бўйича туман сардори бўлиш истагини билдирган 100 нафардан ортиқ мактаб сардорлари иштирок этди. Ҳар бир йўналишга номзодлар алоҳида ўзининг сайловолди дастури билан таништирдилар. Сардорлар овоз бериш йўли билан сайланди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг ишончномаси билан тақдирланди. 2021-2021-ўқув йилида
«Ёшлар иттифоқи» сардори сифатида 1-сон касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Машарифов Машариф, «Камалак» сардори сифатида 4-сон мактаб ўқувчиси Комилжонов Азизбек сардорлик фаолиятини бошлади.