СЕМИНАР
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари томонидан аҳоли томорқаларида амалга оширилаётган ишларни самарали йўлга қўйиш юзасидан амалий семинар ташкил қилинди.
–Тўқсонбости қилиб сепиладиган сабзавот уруғлари сарфи бошқа мавсумдагидан 20 фоиз кўпроқ бўлиши керак, – дейди туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Д.Ўрозметов.
Семинарда Қўшкўпир туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Д.Ўрозметов, махаллалардаги хоким ёрдамчилари, “Томорқа хизмати “ МЧЖлар ва махалла фаоллари иштирок этди.
Қиш охирлаб борган сари инсон организмининг турли витаминларга тақчиллиги сезилиб қолади. Ушбу винаминларни эса айнан тўқсонбости экинларидан олиш мумкин бўлади.
Семинарда аҳолининг қизиқишлари ўрганилиб, тумандаги “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли томорқаларида тўқсонбости усулида экин экилиши кўздан кечирилиб, қўшимча таклиф ва тавсиялар берилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИ