СЕМИНАР
Қўшкўпир туман Шихмашхад маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаоллари учун амалий семинар ташкил қилинди.
Семинарда Қўшкўпир туман хокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Худайберганова кириш сўзи билан очиб берди ва маҳалла фаоли томонидан хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишларга тўхталди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ