СЕМИНАР
Қўшкўпир туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан туманда мавжуд бўлган пахта-ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.01.2023 йилдаги “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-23 сонли қарори мазмун моҳияти ва мақсад вазифалари бўйича семинар ўтказилди.
Ўтказилган семинарда Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер ҳўжаликлари ўртасида ўзаро манфаатли муносабатни йўлга қўйиш, пахта хом ашёсини етиштирувчи ва уни қайта ишловчи корхоналар фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида мазкур қарорга биноан:
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, уларнинг таъсисчиларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга чақириш, фермерлар билан бўладиган муносабатларига таъсир ўтказиш қатъиян ман этилиши;
пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда маҳсулот етиштирувчиларга экинларни жойлаштириш, ер ва сув ресурсларидан фойдаланишда қонунчиликда назарда тутилмаган чекловлар киритган мутасаддиларга белгиланган тартибда жавобгарлик чоралари қўлланиши;
пахта-тўқимачилик кластерларига тўрт томонлама битим доирасида олинган мажбуриятлардан ташқари қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланиши белгилаб қўйилганлиги тўғрисида тушунтириш ишлари ўтказилди.
Ушбу қарорга асосан 2023 йил ҳосилидан бошлаб:
ҳар йили 1 октябрга қадар пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан фермер ҳўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёсини етиштириш бўйича фьючерс шартномалари тузиш (2023 йил ҳосили учун 2023 йил 1 февралга қадар);
ғўза экинини навлар бўйича жойлаштириш ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда уруғлик ҳўжаликларини танлаш пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан уларга ажратилган ер участкалари ва фермер ҳўжаликларининг пахта майдони доирасида мустақил равишда амалга ошириш;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси кредит ресурслари ҳисобидан пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун тижорат банклари орқали пахта хом ашёси қийматининг 60 фоизи миқдорида кредитлар ажратиш. Бунда, пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштириш учун ажратилган кредит муддатида қайтарилмаганда, ушбу кредитлар учун йиллик Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробари (шундан, банк маржаси 2 фоиз) миқдорида фоиз тўлаш;
пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан бўнак тўлаш маҳсулот етиштирувчилар билан келишув асосида пул ва моддий ресурслар шаклида амалга ошириш. Бунда, моддий ресурслар, шу жумладан, уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари устамаларсиз (етказиб бериш бўйича транспорт харажатлари бундан мустасно) етказиб бериш;
пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан маҳсулот етиштирувчиларга сотилган уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали кунлик расмийлаштириб бориш тартиби ўрнатилади.
Бундан ташқари 2023 йилдан бошлаб, хориждан олиб келинган ва республикамизда ишлаб чиқарилган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларини сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади;
пахта хом ашёси етиштириладиган майдонларни насос орқали суғоришда сарфланадиган электр энергияси харажатларининг 50 фоизигача қисми Давлат бюджетидан қоплаб берилади.
Ўзбекистон фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер ҳўжаликлари томонидан пахта хом ашёси ҳамда донни сотишдан тушган пул маблағларидан тўланадиган мажбурий ажратма 0,6 фоиз миқдорида белгилансин.
Шунингдек:
Пахта ва ғалла етиштирувчи фермер ҳўжаликларининг мазкур қарор кучга кириш санаси ҳолатига барча солиқлари бўйича ҳисобланган ва тўланмаган пенялари, истисно тариқасида ҳисобдан чиқарилиши;
Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда томчилатиб суғоришга бериладиган кредитлар муддатини 5 йил этиб белгилаши ҳамда мазкур мақсадлар учун аввал берилган кредитларни ҳам ушбу муддатга қайта расмийлаштириш чораларини кўрилиши ҳам фермер хўжаликлари учун яратилган афзалликлар экани тушунтирилди.