СЕМИНАР

 

Қўшкўпир туман ҳокимлиги мажлиcлар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 майдаги 183-сон қарори билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жамоатчилик фикри асосида шакллантириш жараёнларини ташкил этиш юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда Қўшкўпир туман ҳокими Б.Эгамов, туман прокурори Б.Матрасулов, тегишли ташкилот раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Унда ушбу дастурга киритилган ўзгаришлар батафсил тушунтирилди. Шунингдек, мавзу доирасида қатнашчилар берилган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари