СЕМИНАР

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши  хузуридаги жамғарма директори ўринбосари Бозоров Элмурад, туман фермерлар Кенгаши раиси Д.Ўразметов, "Ёшлик" махалла раиси Т.Одамов ҳамда маҳалла ҳоким ёрдамчиси Д.Матрасулов иштирокида Қўшкўпир туманининг "Ёшлик" махалласида яшовчи Отаев Авлиёқули хонадонида "Мева ва сабзавотларни қуритиш ва сақлаш" бўйича семинар ўтказилди.

Семинарда қатнашган фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига мева ва сабзавотларни қуритишнинг аҳамияти, уларни сифатли қуритишни ташкил қилиш билан боғдорчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларининг ишлаб чиқариш рентабеллигини оширишга, уларнинг рақобатбардошлигини оширишга ва янада иқтисодий жиҳатдан тараққий этишига эришилиши тўғрисида тушунтирилди.

Чунки мева ва сабзавотларни қуритишни ташкил қилиш қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасининг энг таннархи арзон, содда ва ҳаммабоп йўналишларидан биридир. Қуритилган мевалар ва сабзавотлар уларнинг янги ҳолидагига нисбатан ички бозорда ҳам, экспорт қилишда ҳам анча юқори нархларда реализация қилинади. Бундан ташқари, мевасабзавотларни қуритиш билан уларнинг сақланувчанлигини ошириш ва мавсумдан ташқари вақтларда аҳолини ушбу маҳсулотларга бўлган талабини тўла қондириш имконияти юзага келади.

Мамлакатимизда ёзги даврда кўпгина мевалар тўкилиб кетиб, тез нобуд бўлади (масалан, ўрик, олхўри ва ҳоказо). Қуритишни ташкил қилиш эса ушбу маҳсулотларни тезкор қуритиш ҳисобига тўкилиб, нобуд бўлиб кетишини олдини олишга имкон беради. Кўриниб турибдики, мева ва сабзавотларни қуритиш дехқон, фермер хўжаликлари хамда ахоли ўз хонадонлари учун истиқболли йўналиш эканлиги тўғрисида гапириб ўтишди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари