СЕМИНАР-МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛДИ

Қўшкўпир  туманининг 4 та сектор ҳудудида энг намунали деб топилган мактабларда  пандемия шароитида ўқувчиларни мактабга жалб қилиш билан боғлиқ фаолиятни ташкиллаштиришга бағишланган семинарлар ўтказилди.

20-сон мактабда ўтказилган семинарда Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этди ва тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Семинарда асосан мактаб директорлари қатнашдилар.

Унда масъуллар томонидан  таълим муассасаларида санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг ишини ташкил этиш бўйича тақдим этилган вақтинчалик йўриқномаларнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, ўқувчиларнинг мактабга кириш-чиқиш йўлаклари, уларнинг антисептик воситалардан фойдаланишлари, оралиқ масофани сақлаш каби ҳаракатларни ўқувчиларга тўғри тушутириб беришда ўқитувчиларнинг ўрни катта эканлиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, мактаб ўқувчиларига бирламчи тиббий-санитария ва профилактик ёрдам кўрсатиш ҳамда реабилитация тадбирларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг талабларига ва карантин қоидаларига риоя қилиш, мактабга киришда оралиқ масофаларни сақлаш учун чизиқлар чизиш, қўл ювиш мосламаларини гигиена талаблари даражасида ташкил қилиш, ишлатилган ниқобларни ташлаш учун махсус идишлар ташкил қилиш, хлорли эритмаларни ишлаш ва сақлаш қоидалари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари