Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш халқимизда азал-азалдан авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган анъана саналади. Бугунги кунда анашундай оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда кўплаб енгилликлар, шароитлар яратиб берилмоқда. Уй-жойга муҳтож кам таъминланган оилалар бошпанага эга бўлмоқдалар. Бироқ кўпчилик фуқаролар борки, тушунтиришлар олиб борилишига қарамасдан, уларда арзон уй-жой олиш тартиби қандай, қандай ҳужжатлар камиссияга тақдим этилади? Каби кўплаб саволлар кўндаланг бўлиб келган. Уларга янада кенгроқ тушунтириш ва тавсиялар бериш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 537-сонли қарорнинг моҳиятини кенг етказиб бериш мақсадида Қўшкўпир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов 10-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлиги бўлган ва бугунги кунда уй-жойлар олиш истагида бўлган фуқаролар билан учрашди.
Учрашув давомида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари фуқароларнинг уй-жойга эга бўлиш борасидаги саволларига жавоб берди.