СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
ҚЎШКЎПИР ТУМАН СЕМИНАР
Президентимизнинг 2021 йил 16 декабрдаги 54-сонли “ Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қуллаб-қувватлаш буйича қушимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Бир маҳалла — бир маҳсулот” тамойили асосида фуқароларга парранда, қуён, эчки, қорамол ва асалари уялари тарқатиш ва аҳолини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий қилиш мақсадида туманимиздаги “Кўназей” маҳалласининг намунали хонадонлардан бири Оллаёров Жамоладдин хонадонида маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари учун семинар ташкил этилди.
Семинарда Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрмонов, Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Рахимовлар қатнашди.
Семинар давомида Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев сўзга чиқиб, маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига Президентимизнинг маҳаллалардаги камбағалликни қисқартириш мақсадидаги топшириқлари тўғрисида тўҳталиб ўтди.
Хонадон эгаси семинар жараёнида уй шароитида парранда, қуён, қўй, эчки,қорамол ва асалари уяларидан даромад олиш ҳақида сўзлаб ўз тавсияларини берди.
Маҳалла раислари ҳамда ҳоким ёрдамчилари хонадонда уй ҳайвонларини парваришлашга, боғ агротехникаси талаб даражасида бажарилишига, мевали ва манзарали дарахтларни шунингдек, янги кўчатларни парвариш қилинишига гувоҳ бўлдилар. Бундай ишлар орқали МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчиларига фуқароларнинг ўзини ўзи қандай банд қилиши бўйича тушунтиришлар берилди. Семинар барчада катта таассурот қолдирди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ