Айни вақтда Қўшкўпир туман ҳокимлигининг мажлислар залида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.
Семинарда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вилоят бошқармаси бош мутахассиси Анвар Бекчонов, Маҳалла, оила илмий-тадқиқод институти бўлим бошлиғи Фурқат Содиқов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Сайёра Худайбергановалар иштирок этиб, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари орқали маҳалла фуқароларининг сайловда фаол иштирокини таъминлаш, тушунтириш ишларини олиб бориш, қолаверса, фуқароларнинг сайлов жараёнидаги ўрни ва ролини ошириш, овоз бериш жараёнлари хусусида кенг, аниқ тушунтиришлар бериб ўтмоқдалар.
Семинар давомида маҳалла фуқаролар йиғини раислари ҳам барчамиз учун энг муҳим, келажагимиз, фаровон ҳаётимизни янада ривожлантиришга қаратилган сиёсий жараён – сайлов бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтмоқдалар.