СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишчи кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5140-сон қарорига мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида «Ишга марҳамат» мономарказлари ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолият бошлаган.
Бугун Қўшкўпир касб-ҳунарга ўқитиш марказида компьютер оператори йуналиши битирувчиларига курсни мувафақиятли тугатганлиги учун сертификат топширилди.