СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ
Туманимизда “Аёллар дафтари"га киритилган тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, кредит олиш тартибини ўргатиш ва ўз тадбиркорлигини бошлаш учун тавсиялар бериш мақсадида туман Оила ва хотин-қизлар қўмитаси қошидаги тадбиркорлик марказида аёллар учун 5 кунлик (48 соатлик) ўқув машғулотлари ташкил қилинди. Ўқув курси давомида аёлларга тадбиркорликни бошлаш учун зарур тавсиялар берилиб, иқтисодий билимлари оширилди. Ўқув курси якунида иштирокчилар тест синовларидан ўтказилиб, муваффақиятли якунлаган 42 нафар аёлларга туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлим бошлиғи Сайёра Худайберганова ва ҳамкор ташкилотлар билан бирга сертификатлар топширилди. Маълумот ўрнида “Аёллар дафтари”нинг иккинчи тоифаси тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд аёллар тоифасига киритилган 339 нафар аёлларнинг тадбиркорлигини бошлаш учун кўмаклашиш мақсадида ушбу ўқув курсини ўтказиш давом қилмоқда.