СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қўшкўпир туман бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 164-сонли мажлис баёни ҳамда республика бошқарувининг 2022 йил 22 июлдаги 134-сонли бошқарув қарори ижроси юзасидан ўтказилган тадбир давомида Қўшкўпир туманидаги 5 та маҳалла яъни, “Месит”, “Ёвғир”, “Маданият”, “Амирқум” ва “Иттифоқ” маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига жами 30,0 млн.сўмлик замонавий мебель жиҳозлари билан таъминлаш учун сертификатлар топширилди.“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қўшкўпир туман бўлинмаси томонидан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз" шиори остида саҳоват тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари